Янгиликлар

Шаҳзод Султонов Феруза Норматова билан ишқий муносабатда эмаслигини айтди — видео

Актёр ҳамкасбини севишини айтган инсонни урган

Шаҳзод Султонов Феруза Норматова билан ишқий муносабатда эмаслигини айтди — видео

Актёр Шаҳзод Султонов Феруза Норматовани севишини айтган инсонга ҳамкасби билан ишқий муносабатда эмаслигини айтди.

Актрисани севишини айтиб, уни бахтли қилишини таъкидлаган йигит Шаҳзод Султоновга бир неча бор ёзган. У актёрга ҳақоратли сўзларни ҳам айтган. Шу сабаб Шаҳзод Султонов йигит билан кўришиб, муаммоларини ҳал қилиб олишни таклиф қилган. Улар кўришишга келишган.

Актёр унинг олдига борган. Йигит унга Феруза Норматовани тинч қўйишини айтган. Шунда Шаҳзод Султонов актриса билан ҳеч қандай ишқий муносабатда эмаслигини таъкидлаган. Актёр улар шунчаки ҳамкасб экани ва бирга ишлашини айтган. Йигит ундан умуман Феруза Норматованинг олдига яқинлашмаслигни огоҳлантирган. Шаҳзод Султонов кетмоқчи бўлган пайти у вайнерни тўхтатиб қолмоқчи бўлган. Ўша вақтда актёр унга бир тарсаки туширган.

Бу йигит аввал ҳам Шаҳзод Султоновга нисбатан таҳдид қилганди. Шаҳзод Султонов саҳифасида мазкур таҳдидлар акс этган фотони жойлади. Унга кўра, бир йигит актёрга таҳдид билан ёзган.

«Шундай қизни ҳафа қилдинг. Сенга яна нима керак эди. Сени мухлисинг эдим. Нега шундай яхши қизлар сендақа болаларга учрайди? Агар менда шунақа қиз бўлганида, уни маликалардек бахтли этардим. Мен билан бирга-бир турасанми?», дея ёзган мазкур йигит.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова турмуш қураётганига ишора қилганди. Озода Нурсаидова ўз саҳифасида янги қўшиғига ишланган клипдан парчани эълон қилган. Унда Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова роль ижро этган. Маълум бўлишича, клип сюжети реал воқеаларга асосланган. Актёр ҳақиқатдан ҳам ҳамкасбининг қўлини сўраган ва унга узук тақиб қўйган. Озода Нурсаидова эса изоҳларда уларга бахт тилаган.

 

View this post on Instagram

 

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)

Шунингдек, Феруза Норматова «stories»ига хонанданинг ушбу таронасини тинглаб кетаётгани акс этган видео жойлаган. Актрисанинг сўзларига кўра, бу қўшиқ у ва Шаҳзод Султоновнинг энг севимли таронасига айланган. Феруза Норматова ҳам клипдан кичик лавҳани саҳифасига жойлаб, «Сиз менга узук берган кун», дея ёзиб қолдирган.