Янгиликлар

Шаҳло Аҳмедова Жамбул Муҳаммедовнинг қўшиғи ўғирланганини фош қилиб қўйди — видео

Хонанда шу қўшиққа ишланган клипни 20 майда премьера қилган

Шаҳло Аҳмедова Жамбул Муҳаммедовнинг қўшиғи ўғирланганини фош қилиб қўйди — видео

Хонанда Шаҳло Аҳмедова ҳамкасби Жамбул Муҳаммедовнинг «Кабутар» қўшиғи ўғирланганини фош қилиб қўйди.

У Instagram саҳифасига шу қўшиқнинг тожикчада айтилган вариантини эшитиб кетаётгани акс этган видеони жойлади. Хонанда бу қўшиқни куйлаб, рақсга ҳам тушган.

Бу қўшиқ тожик хонандаси Нобовар Чаноров томонидан куйланган бўлиб, номи «Ай му кабутар». Хонаднанинг бу қўшиғи 2020 йил 26 декабрь куни YouTube’га жойланган.

Жамбул Муҳаммедов эса «Кабутар» таронасини 2022 йил 17 март куни эълон қилган. Унинг клипи эса 20 майда премьера қилинган.