Янгиликлар

Шаҳло Аҳмедова Ўзбекистонда концерт бермаслигининг сабабини айтди — фото

«Ўз даражасида бўлади», — дейди у

Шаҳло Аҳмедова Ўзбекистонда концерт бермаслигининг сабабини айтди — фото

Хонанда Шаҳло Аҳмедова Instagram саҳифасида Ўзбекистонда концерт бермаслигининг сабабини ошкор қилди.

У обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда ундан Ўзбекистонда яккахон концерт бермаслигининг сабаби сўралган. Хонандага концерт бериш ҳали эртадек туюлади. Шаҳло Аҳмедова журъат қилса, унинг концерти ўз даражасида бўлишини таъкидлаган.

«Мен ҳар доим жуда эрта эканлигини ҳис қиламан. Агар журъат қилсам, у ҳолда бу ўз даражасида бўлади», — дейди хонанда.

Аввалроқ Шаҳло Аҳмедова ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқаганди. У қора кўйлакда тушган суратларини эълон қилган. Уларда хонанданинг анча вазн олганини кўриш мумкин. Шаҳло Аҳмедованинг кузатувчилари расмлар остидаги изоҳларда унинг ҳомиладор эканини тахмин қилган. Баъзилар эса буни рад этган. Шаҳло Аҳмедованинг мухлисларидан бири уни анчадан бери кузатиб келиши ва вазни ортганини таъкидлаган. Бироқ хонанданинг ўзи бу каби тахминларга ойдинлик киритмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shahlo 🐼 (@shahloahmedova)

Кейинроқ хонанда уларга ойдинлик киритганди. У шу пайтгача бу каби гап-сўзларга муносабат билдирмаганди бироқ Шаҳло Аҳмедова 14 июнь куни илк бор миш-мишларга жавоб қайтарди. У панданинг кўзини катта очиб қараб турган расмини саҳифасига жойлаб, қуйидаги изоҳ қолдирган.

«Қачoнки, ҳомиладор эканлигимни ҳақида ёзишганда», — деб ёзади хонанда.