Янгиликлар

«Севмасликнинг иложи йўқ». Райҳон Асадова янгича имижда кўриниш берди — фото

У суратларни 4 сентябрь куни эълон қилган

«Севмасликнинг иложи йўқ». Райҳон Асадова янгича имижда кўриниш берди — фото

Актриса Райҳон Асадова Instagram саҳифасида 4 сентябрь куни янгича имижда кўриниш берди.

У студияда фотосессия қилган. Кейин эса улардан бир нечтасини ўз саҳифасида эълон қилган. Суратда актрисани соч турмагини ўзгартирганини кўриш мумкин. У сочини тепадан йиғиб турмаклатган. Ушбу суратлар остида Райҳон Асадованинг кузатувчилари изоҳ ёзиб қолдирган. Улар изоҳларда актрисанинг гўзаллиги ҳақида фикр билдирган. Шунингдек, Райҳон Асадованинг бир мухлиси ундан қачон турмушга чиқишини сўраган.

«Хайирли оқшомлар! Ҳаётингизнинг энг гўзал қисмида абадий қувониб, бахтга тўлиб-тошиб, завқланиб яшанг», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от rayhon asadova (@raykh0n)

Райҳон Асадова олдин ҳам янгича образда кўриниш берганди. У ташқи кўринишини ўзгартиришда машҳур стилист Азамат Зайнитдиновга ишонган. Райҳон Асадова келинлик образини яратган. Шунингдек, актриса изоҳга «Бу мен, стилист Азаматнинг кўзлари билан қараганда», — деб ёзади.

Ушбу суратли пост актрисанинг кузатувчилари эътиборидан четда қолмаган. Улардан баъзилари Райҳон Асадовага бундай пардоз қилиш ярашмаслигини ёзган. Улар актрисани табиий гўзал эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, изоҳ ёзганлар орасида ижобий фикр билдирганлар ҳам бўлган. Айримлари ундан аввалги ҳолатига қайтишини сўраган

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от rayhon asadova (@raykh0n)

Шунингдек, актрисанинг мухлиси у ҳақда китоб ёзиб, севгисини изҳор қилганди. Китоб 411 варақдан иборат бўлиб, у «Салом, Райҳон» деб номланган. Актриса китоб билан бирга гул ҳам келганини айтди. Райҳон Асадова мухлиси у ҳақда кўп нарсаларини билишини таъкидлаган. У актрисанинг отасининг исми ва ҳинд тилини ўрганини ҳам китобга ёзган хатида билдриб ўтган. Шунингдек, китобда Райҳон Асадованинг сирли ошиғининг сурати ҳам бор. Актриса китобни ўқиб чиқишини таъкидлаб ўтган.

«Шундай сирли мухлисим бор экан, билмаган эканман. Раҳмат», — деб изоҳ қолдирган актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от rayhon asadova (@raykh0n)