Актриса Севара Солиева Instagram саҳифасида фарзандли бўлганини эълон қилди.
У учинчи бор она бўлди. Фарзанди 23 декабрь куни дунёга келган. Актриса бу гал ҳам ўғил фарзандни дунёга келтирди. Шунингдек, унинг икки нафар Султанбек ва Умарбек исмли ўғиллари бор.
«Алҳамдуллилаҳ. Аллоҳга шукур фарзандим туғилди. 23.12.2021», — деб ёзади актриса.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Севара Солиева тўйининг 8 йиллигини нишонлаганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шунингдек, актриса нима сабабдан Тошкент кинофестивалига бормаганини айтганди. Шу билан бирга у «Мендирман Жалолиддин» сериалига кастингдан ўтолмаганини айтгани ҳақида хабар берилганди.




