Янгиликлар

Сарвара Туркияда эрга тегиб, ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

«Туркияга кетганимда 4-5 йил бўлди», — дейди у

Сарвара Туркияда эрга тегиб, ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Хонанда, актриса Сарвара YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида туркиялик эри фарзандларини олиб қўйгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Хонанада Туркияга кетганига ҳали кўп бўлмаганини ва бундай ҳодиса юз бермаганини таъкидлади. Сарваранинг сўзларига кўра, Тошкентдаги квартирасини сотиб Туркиядан уй олган. Актриса ҳозир у уйда қизи, энагаси билан бирга яшашини айтди.

«Йўқ ундай гап йўқ. Ўзи Туркияга кетганимда 4-5 йил бўлди. Кетганимдан кейин биринчи меҳмонхонада яшадим. Қизим билан кетдик. Яхши ҳам уни олиб кетган эканман. Унда қизим 8 ёш эди. Кейин яхши жойдан уй сотиб олмоқчи бўлдим. Бу ерда ҳовли ва квартирам ҳам бор эди. Квартирани сотиб Туркиядан уй олдим. Ҳозир у ерда қизим яшайди. Энагаси билан ўқишга кетган», — дейди хонанда.