Янгиликлар

Сардор Раҳимхон қизи бетоб эканлигини маълум қилди — фото

У барчадан қизи учун дуо сўраган

Сардор Раҳимхон қизи бетоб эканлигини маълум қилди — фото

«Юрак амри» лойиҳаси асосчиси Сардор Раҳимхон Instagram саҳифасида қизи бетоблигини маълум қилди.

У кузатувчиларидан қизининг тузалиб кетиши учун шифо сўраб, дуо қилишини сўраган. Хонанда обуначилари орасида дуоси ижобат бўладиган инсонлар кўплигини таъкидлаган. Шунингдек, Сардор Раҳимон қизига дард берган Аллоҳ унинг шифосини беришини ҳам сўраган.

«Азизлар, орангизда дуоси ижобат инсонлар кўп. Бугун сизлардан қизимнинг дардига шифо сўраб, дуо сўрайман. Аллоҳ меҳрибон, дардини берган, шифосини ҳам берсин», — деб ёзади у.

Аввалроқ Сардор Раҳимхон «Юрак амри» лойиҳаси фаолиятини тўхтатганини айтганди. Сардор Раҳимхон катта хатоларнинг олдини олиш, ўзини ислоҳ қилиш учун «Юрак амри»ни вақтинчалик тўхтатди. У 2,5 йил мобайнида лойиҳа учун ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Сардор Раҳимхон «Юрак амри» бутунлай ёпилмаслигини ҳам таъкидлади.

«Азиз юртдошлар, бугун сизларга »Юрак амри« номидан расмий эълон билан мурожаат қилмоқчиман. Биз катта хатоларнинг олдини олиш, ўзимизни ислоҳ қилиш, олдиндаги катта режаларга куч ва билим тўплаш, халқимиз ва юртбошимиз олдиларида юзимиз доим ёруғ бўлиши учун вақтинчалик фаолиятимизни якунлашга қарор қилдик. Ўйлайманки, сиз бизни бу қароримизда ҳам қўллаб-қувватлаб дуо қилишда давом этасиз.

2 ярим йиллик фаолият давомида ёнимизда турган, ёрдамини аямаган, мискин ва етимлар учун борини аямаган, эҳсон, меҳнат қилганлар ва албатта муҳтарам Президентимиздан чексиз миннатдормиз. Сизларнинг ёрдамингиз ва дуоларингиз бўлмаганда биз бўлмасдик, биргаликда ҳали Инша Аллоҳ ватанимиз учун қиладиган хизматларимиз жуда кўп азизлар. Бу ўтган арзимаган 2 ярим йиллик ҳаётимиз биз учун асрларга тенг. Алҳамдулиллаҳ ўзбек халқи учун нимадир қила олишга имкон берди Аллоҳ. Аммо билинг бу видолашиш эмас, биз сизлардан озгина танаффус сўрамоқдамиз.

Ҳурмат ва чексиз меҳр-муҳаббат ила »Юрак амри« ва Сардор Раҳимхон. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин, юртимизни паноҳида асрасин», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от #YurakAmri Юрак Амри (@yurak_amri_rasmiy)