Янгиликлар

Сардор Мамадалиев отасига электромобиль совға қилди — видео

Машинанинг нархи 28500-32600 долларгача туради

Сардор Мамадалиев отасига электромобиль совға қилди — видео

Хонанда Сардор Мамадалиев отасига «Byd Song Plus Flagship» машинасини совға қилди.

У автосалонга отаси билан биргаликда борган. Хонанданинг отаси машина калитини олгач, ўғлини ва автосалон ходимини дуо қилган. «Byd Song Plus Flagship»нинг ҳозирдаги ўртача нархи 28500-32600 долларни ташкил қилади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Электромобили Узбекистан (@yilistar_electric_cars)

Аввалроқ Паризодага эри салкам 30 минг долларлик электромобиль совға қилганди. У олдин ҳар йили машинасини ўзгартиришга ҳаракат қилганини айтди. Бироқ бу гал катта тадбиркорликка қўл уришгани учун мақсадлари ўзгарган. Раққоса, ҳатто, ўзининг автомобилига «тонировка» қилишни унутганини таъкидлади. Турмуш ўртоғи эса унга электромобиль совға қилди. Паризода энди электромобилни синаб кўришини айтди.

«Олдин машинамни ҳар йили янгилаб туришга ҳаракат қилардим. Бу гал катта тадбиркорликка қўл урганимиз учун мақсадлар ўзгариб, машина олиш ҳан эсдан чиқиб кетганди. Ҳатто, ‘тонировка’ қилишни унутиб қўйгандим. Хуллас, машинада ишим битса бўлди деб ўзимни ҳам унутиб юборибман. Турмуш ўртоғим ‘Келин буёққа’, деб чақириб қолди. Биз ҳам электромобилни бир ҳайдаб кўрайлик», — дейди у.