Янгиликлар

Санжай учинчи бор уйланаётганини айтиб, бўлажак рафиқасини кўрсатди — видео

Аввалроқ хонанда хотини билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берганди

Санжай учинчи бор уйланаётганини айтиб, бўлажак рафиқасини кўрсатди — видео

Хонанда Санжай Instagram саҳифасида учинчи бор уйланаётганини маълум қилди.

Санжай ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди шунда унга обуначиларидан бири севгилиси билан тўйи қачон экани ҳақида савол берган. Хонанда бунга рус аёлга, албатта, уйланишини айтиб, тўйи тез кунда эканини таъкидлаган.

Хонанда Instagram саҳифасига Дарья исмли рус қизнинг суратларини жойлаган. Унинг мухлислари бу қизни Санжайни севгилиси деб ўйлаган.

Шунингдек, хонандага бўйдоқлиги ҳақида ҳам савол берилган. Санжай ҳозирча бўйдоқлигини айтиб, август ойида тўйи эканини таъкидлаган. У тўйдан сўнг хотини билан Россияга кетади.

«Ҳозирча бўйдоқман. Худо хоҳласа август ойида уйланаман. Хотиним биилан бирга Россияга кетаман», — дейди у.

Аввалроқ Санжай хотини билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берганди. Санжай турмуш ўртоғи билан ярашиб олганини айтди. Шунингдек, хонанда «Севимли аёлингиз борми?» деган саволга «Севгисиз яшаб бўлмайди», деб жавоб берди.

«Йўқ бирлашдик. Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди», — дейди хонанда.

Шунингдек, Санжай YouTube’даги «Biz bilmagandik» лойиҳасига берган интервьюсида исталган оилада уруш бўлишини таъкидлади. Xонанданинг сўзларига кўра, интернетда шахсий ҳаёти ҳақида нотўғри маълумотлар тарқалган.

«Оилам ҳақидаги саволга жавоб бермайман. Чунки интернетда жуда кўп бўлар-бўлмас маълумотлар юрибди. Исталган оилада уруш бор. Биз эртага ярашиб кетсак, интернет тўла ажрашди деган жой бўладими? Бу ҳақда нима хабар кетгн бўлса ҳаммаси нотўғри», — дейди у.