Интервью, Медиа

Санжай хотини билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Унга мухлисларидан бири шундай савол билан мурожаат қилган

Санжай хотини билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Хонанда Санжай Instagram саҳифасида ажрашгани ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Санжай турмуш ўртоғи билан ярашиб олганини айтди. Шунингдек, хонанда «Севимли аёлингиз борми?» деган саволга «Севгисиз яшаб бўлмайди», деб жавоб берди.

«Йўқ бирлашдик. Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди», — дейди хонанда.

Шунингдек, Санжай YouTube’даги «Biz bilmagandik» лойиҳасига берган интервьюсида исталган оилада уруш бўлишини таъкидлади. Xонанданинг сўзларига кўра, интернетда шахсий ҳаёти ҳақида нотўғри маълумотлар тарқалган.

«Оилам ҳақидаги саволга жавоб бермайман. Чунки интернетда жуда кўп бўлар-бўлмас маълумотлар юрибди. Исталган оилада уруш бор. Биз эртага ярашиб кетсак, интернет тўла ажрашди деган жой бўладими? Бу ҳақда нима хабар кетгн бўлса ҳаммаси нотўғри», — дейди у.