Янгиликлар

Санъатга қайтган Ойдин Юсупова турмушга чиққанми? — фото

«Пешонамга ёзилган пайти», — дейди у

Санъатга қайтган Ойдин Юсупова турмушга чиққанми? — фото

Актриса Ойдин Юсупова Instagram саҳифасида турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

У обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга мухлислари шахсий ҳаёти ҳақида бир қанча саволлар берган. Актриса эса уларни эътиборсиз қолдирмаган. Улардан бири Ойдин Юсуповадан турмушга чиққани ҳақида сўраган. Актриса эса ҳали оила қурмаганини айтган.

«Ҳали йўқ», — деб ёзади актриса.

Шунингдек, уни кузатадиган инсонлардан бири актрисадан қачон оила қуриш нияти борлигини сўраган. Ойдин Юсупова эса қуйидагича жавоб берган.

«Қачон пешонамга ёзилган бўлса ўшанда», — дейди актриса.

Ундан ташқари, Ойдин Юсуповадан нечта фарзанди борлиги ҳам сўралган. Актриса эса ҳали оила қурмаганини таъкидлаб, фарзандлари йўқлигини айтган.

«Менинг болам йўқ. Турмушга чиқсам бўлади», — деб ёзади Ойдин Юсупова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дурдона Қурбонова унаштирилгани ҳақида саволга жавоб берганди. Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга кузатувчиларидан бири унаштирилгани ҳақида савол берган. Актриса бу гап ёлғонлигини таъкидлаган.

Шунингдек, «Виа Мароканд»даги Асал ҳам унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Асал Зокирова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга унаштирилганми тўғрисида савол берилган. Хонанда эса «йўқ» дея жавоб берган.