Янгиликлар

Самарқандда илк бор халқаро рассомлик пленери ташкил этилди

Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар рассомлари иштирокида халқаро рассомлик пленери ташкил этилди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбири хабар берди. Унга кўра, халқаро пленер «Самарқанд шаҳри менинг ижодимда» номи билан ташкил этилган. Рассомлар Ўзбекистон тарихи, ўзбеклар қадриятлари, урф-одат, миллий таомлари ва маъданий меросини асарларида тасвирлаган. Ўзбекистон тарихида биринчи бор ўткизилаётган пленерда 170 […]

Самарқандда илк бор халқаро рассомлик пленери ташкил этилди

Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар рассомлари иштирокида халқаро рассомлик пленери ташкил этилди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Унга кўра, халқаро пленер «Самарқанд шаҳри менинг ижодимда» номи билан ташкил этилган. Рассомлар Ўзбекистон тарихи, ўзбеклар қадриятлари, урф-одат, миллий таомлари ва маъданий меросини асарларида тасвирлаган.

Ўзбекистон тарихида биринчи бор ўткизилаётган пленерда 170 дан ортиқ ранг-тасвир асарлари йиғилган. Улар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Россия ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган рассомларнинг ижодий ишларидан иборат.

Фото: «Bugun.uz»

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистонда бу каби халқаро даражадаги тадбирлар ўтказилишида  давлат раҳбарининг ташаббуси ва  қўллаб-қувватлаши эътиборга сазовор экани таъкидланган.

«Кўргазманинг ўткизилиши Ўзбекистонда яратилаётган Учинчи Ренессанс пойдеворига қўйиладиган тамал тоши ҳисобланади» — дейди Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиева.

Фото: «Bugun.uz»