Янгиликлар

Сайёра Юнусова эри Жаҳонгир Қосимов билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

Актриса уни биринчи марта қаерда кўрганини ҳам айтди

Сайёра Юнусова эри Жаҳонгир Қосимов билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова Жаҳонгир Қосимов билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

Актрисанинг сўзларига кўра, Жаҳонгир Қосимовни биринчи марта Ҳамза театрида кўриб қолган. Режиссёр Сайёра Юнусовани Мира роли орқали таниган ва шундан кейин севги изҳор қилган. Актриса Жаҳонгир Қосимов тиз чўкиб қўлини сўраганини таъкидлаб ўтди.

«Биринчи марта Жаҳонгир акани кўрганимда Ҳамза театрига ким биландир учрашшга келганди. Оч жигарранг пальто ва оқ шарфда эди. Унга кулгу жуда ярашади. Лекин қовоқ солса ҳам дахшатли қовоқ солади. Кулганида ҳамма нарса эсингиздан чиқиб кетади. Унинг айтишича, Миранинг ролини ижро этганимда чўлоқ бўлиб ўйнаганман. Кейин дўстларидан »Бу қиз актрисами? Ахир у чўлоқку«, деб сўраган. »У чўлоқмас. Ролини ўйнаяпти«, деган. Шунчалик ишонарли қилиб ўйнаганимдан раҳми келганми билмайман. Ундан кейингиларини билмайман. Шундан кейин топишганмиз. Тиз чўкиб турмуш қуришни таклиф қилган. Хурсанд бўлганман», — дейди Сайёра Юнусова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммаджон Бобожонов кўрсатувларнинг бирида аёлига севги изҳор қилганди.

Унинг сўзларига кўра, аёли билан кўпинча баҳслашади. Шунингдек, фарзандлари кўп эканини, уларнинг сонини санаса баракаси учишини таъкидлаганди.