Янгиликлар

Рухшона кимга турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Бу ҳақда ундан кузатувчилари сўраган

Рухшона кимга турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Актриса, хонанда Рухшона Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида кимга турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Хонандага жонли эфир вақтида кузатувчиларидан бири эри кимлиги ҳақида савол берган. Актриса эса бир яхши инсонга турмушга чиққанини айтган. Рухшона овоз ёзиш студиясида жонли эфир қилган. Ўша пайтда унинг ёнида бир эркак бўлган. Актрисадан кузатувчилари ёнидаги одам эрилиги ҳақида сўраган. Рухшона эса у композиторилигини таъкидлаган. Хонанда унинг исми Баҳромлигини ҳам айтиб ўтган.

«Бир яхши инсонга турмушга чиқдим. Ёнимдаги Баҳром. У менинг композиторим. У менинг қўшиқларим ва рекламаларимни ёзиб беради. Тўйимга кўп бўлмади», — дейди у.


Аввалроқ Рухшона севгилиси билан турмуш қурганини маълум қилганди. Хонанда ўз саҳифасида мазкур янгиликни эълон қилган. У қўлида гулдаста ушлаб турган суратларини жойлаб, «севгилимнинг турмуш қуриш таклифига рози бўлдим. Ана энди бахтли бўламиз», дея ёзиб қолдирган. Актрисанинг мазкур пости остига барча ҳамкасблари бахт тилаб изоҳ қолдирган.