Янгиликлар

Режисcёр билан ишқий муносабатда айбланиб, санъатдан кетган Диана Ягофарова кинога қайтди — фото

У «Супер келинчак» филмидаги роли билан машҳур

Режисcёр билан ишқий муносабатда айбланиб, санъатдан кетган Диана Ягофарова кинога қайтди — фото

«Супер келинчак» фильми орқали танилган Диана Ягофарова 13 йилдан сўнг экранларга қайтаётгани маълум бўлди. «PEOPLE» суратга олиш жойидан баъзи эксклюзив кадрларни олишга муваффақ бўлди.

Диана Маъруфхон Муҳаммедов продюсерлик қилган «Бой ва новвой» криминал драмасида роль ижро этмоқда. Сериал Умид Зокиров ва Рустам Сагдиев режиссёрлигида суратга олинмоқда. Ушбу сериалда Диана Ягофаровадан ташқари Маъруфхон Муҳаммедов, Дурдона Қурбонова, Жавоҳир Зокиров, Раъно Шодиева ва Иляр Абдуллаевлар ҳам суратга тушмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Диана Ягофарова «Супер келинчак» фильмидаги ролидан сўнг мушҳурликка эришган. Актриса бундан ташқари, «Ташландиқ» ва «Ичкуёв» фильмларида суратга тушган.

Актриса 19 март куни Instagram саҳифасига янги лойиҳада суратга тушаётганини маълум қилган ва қуйидагича изоҳ қолдирган.

«13 йил бўлди. ‘Камера-мотор’, ‘стоп-шот’ сўзлари узоқ вақт унутилгандек туюлди. Ўз жойингизга қайтиш, ўзингиз ёқтирган иш билан шуғулланиш, орзуингизга эргашиш, ички овозингизни тинглаш қандай бахт. Энг қизиғи олдинда!», — деб ёзади Актриса.