Янгиликлар

Раъно Ярашеванинг оиласи жудоликка учради — видео

Бу ҳақда актрисанинг ўзи хабар берди

Раъно Ярашеванинг оиласи жудоликка учради — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева Instagram саҳифасида оиласи жудоликка учрагани ҳақида маълум қилди.

Актрисанинг сўзларига кўра, Instagram’даги кузатувчилари билан ораси анча узилиб қолган. Раъно Ярашева 21 ёшга тўлган жияни барвақт вафот этганини маълум қилди. Шу сабабли у тўй хизматларига ҳам чиқмаган. Актриса 4 сентябрь куни тўйга чиқишни бошлаганини ҳам таъкидлаб ўтган.

«Сизлар билан орамиз анча узилиб қолди. Сабабу 21 ёшга тўлган жияним барвақт оламдан ўтиб қолди. Шунинг учун хизматга ҳам боролмадим, сизлар билан ҳам боғлана олмадим. Мустақиллик байрами муборак бўлсин. Яхши инсон бир тадбирига таклиф қилганди. Секин хизматларни ҳам бошлаймиз», — дейди у.