Янгиликлар

Рoналду ўғли вафот этганини маълум қилди — фото

У эгизакларидан бири бўлган

Рoналду ўғли вафот этганини маълум қилди — фото

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Instagram саҳифасида янги туғилган фарзанди вафот этганини маълум қилди.

Футболчининг севгилиси Жоржина Родригес эгизак фарзанд кутаётганди. Модель бир ўғил ва бир қизни дунёга келтирган. Бироқ унинг ўғли вафот этган. Футболчи ўз саҳифасида фарзандини доим севишини таъкидлаб изоҳ қолдирган.

«Фарзандимизнинг вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қиламиз. Бу ҳар қандай ота-она ҳис қилиши мумкин бўлган энг катта оғриқдир. Фақатгина қизчамизнинг дунёга келиши бизга бу онни қандайдир умид ва бахт билан яшашга куч беради. Биз шифокорлар ва ҳамшираларга кўрсатилган барча ғамхўрлик ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз хафа бўлдик ва бу жуда қийин пайтда шахсий ҳаётимизни сўраймиз. Боламиз, сен бизнинг фариштамсан. Биз сени абадий севамиз.

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес», — деб ёзади футбол юлдузи.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Cristiano Ronaldo (@cristiano)