Янгиликлар

Райҳон Уласенова дазмол қилгани учун эридан мукофот пули олди — видео

Актриса уй ишларини тўнғич қизи қилишини айтган

Райҳон Уласенова дазмол қилгани учун эридан мукофот пули олди — видео

Актриса, бошловчи Райҳон Уласенова Instagram саҳифасида эрининг шимини дазмол қилгани учун мукофот пули олди

Райҳон Уласенова уй ишлари катта қизи Моҳинурнинг зиммасидалигини айтди. Актрисанинг қизи ҳозирда Андижонга дам олиш учун кетган. Шунинг учун бошловчи уй ишларини ўзи қилаётганини таъкидлаган. Райҳон Уласенова эрининг шимини дазмол қилган ва шунинг учун эри актрисага пул берган. Бошловчига берилган пуллар орасида бир неча 100 долларлик ва 50 минг сўмликни кўриш мумкин.

«Уй ишларининг ҳаммаси Моҳинурнинг зиммасида. У ҳозир Андижонга дам олишга кетган. Шунинг учун овқат қилиш, дазмоллаш менинг зиммамда. Қолган ишлар Азизбек ва Марям зиммасида», — деб ёзади актриса.