Янгиликлар

Райҳон Луиза Расуловага миннатдорлик билдирди — видео

Луиза Расулова хонанданинг янги клипида суратга тушмоқда

Райҳон Луиза Расуловага миннатдорлик билдирди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида Луиза Расуловага миннатдорчилик билдирди.

Райҳоннинг янги клипида Луиза Расуловадан ташқари, Шаҳзода Муҳаммедова ва унинг қизи Милана ҳамда Муҳаммадали Алиев роль ижро этмоқда. Айнан шу клипнинг суратга олиш жараёнлари бошланишидан 2 кун олдин Луиза Расулова бетоб бўлиб қолган. Бироқ у шунга қарамай хонанданинг ишончини оқлаш учун тузалиб суратга олиш майдончасига чиққан. Райҳон унга шу сабабли миннатдорчилик билдирган.

«Бу эса ҳаммага суюкли гўзал актриса Луиза Расулова. Сизга ҳам алоҳида ҳурмат учун, таклифимизга йўқ демаганингиз учун катта раҳмат. Ҳаммага алоҳида изоҳ бўлганидек Луизага ҳам бор. Суратга олиш жараёнидан 2 кун олдин қаттиқ шамоллаб қолди лекин шунга қарамасдан ваъда бердим, мен ҳеч кимни ‘подводить’ қилмайман деб туриб келди», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rayhon Ganieva (@rayhonganieva)

Аввалроқ Луиза Расулованинг мухлислари уни янги образда Райҳонга ўхшатганди. Унинг жойлаган видеоси остида обуначилари гўзаллиги ҳақида фикр билдирган. Улар актриса хонанда Райҳон Ғаниевага ўхшаганини таъкидлаган.

«Ҳаммага хайрли кун. Мен эрталабдан ‘Ўзбекистон гўзали’ телешоусининг суратга олиш жараёнидаман. Бугун миллий кўринишдаман», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)