Янгиликлар

Райҳон Асадова Сардор Тоиров билан севишиб гаплашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

«Ҳаётдан олинган клип», — деб ёзган актрисанинг кузатувчиси

Райҳон Асадова Сардор Тоиров билан севишиб гаплашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Актриса Райҳон Асадова Instagram саҳифасида Сардор Тоиров билан севишиб гаплашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Хонанда Сардор Тоиров 11 сентябрь куни янги клипини эълон қилган. У хонаданинг «Мен учун йўқсан» қўшиғи учун суратга олинган. Сардор Тоиров ушбу клипда яна бир бор Райҳон Асадовани патнёр сифатида танлаган. Унда актриса севган йигитини пули камлиги учун ташлаб кетгани акс этган. Кейинчалик қиз йигитдан кечирим сўрайди бироқ у пайти йигит оила қурган бўлади.

Айнан шу сюжет сабаб актрисанинг бир кузатувчиси бу ижодкорларнинг ўз ҳаётидан олингани ҳақида ёзган. Райҳон Асадова эса ушбу ёзувнинг суратини саҳифасида эълон қилиб, озгина ўйлаб хулоса қилиш кераклиги ҳақида ёзган. Унинг сўзларига кўра, агар уларнинг ҳаётида шундай ҳодиса рўй берганида клипда бирга роль ижро этмаслигини таъкидлади.

«Илтимос, озгина ақл билан хулоса қилайлик. Менимча, агар шундай нарса ҳаётимизда бўлганида клипда бирга ўйнамасдик», — деб ёзади актриса.