Янгиликлар

Президент тақдирлаган Шерали Жўраев юбилейини қандай нишонлади? — видео

Хонанда шу куни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан ҳам тақдирланди

Президент тақдирлаган Шерали Жўраев юбилейини қандай нишонлади? — видео

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 75 йиллик юбилейини уйида нишонлади.

Халқ хофизи 1947 йил 12 апрелда туғилган. Хонанда шу кун муносабати билан уйида катта дастурхон ёзган. Унинг уйига кўплаб меҳмонлар келган.

Шунингдек, видеода Шерали Жўраевнинг тўнғич ўғли Шоҳжаҳон Жўраевни ҳам кўриш мумкин. Бироқ халқ артистининг ўзи кўринмаган. Видеолавҳа охирида эса мухлислардан келган совға ҳам кўрсатилган.

Аввалроқ президент Шерали Жўраевни туғилган кунида тақдирлаганди.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берганди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон халқ артисти, «Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлангаг.

«Ўзининг ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси,  мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш  борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, ‘Ватандошлар’ жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев ‘Эл-юрт ҳурмати’ ордени билан мукофотлансин».

Шавкат Мирзиёев.