Янгиликлар

Президент Шерали Жўраевни туғилган кунида тақдирлади

У «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

Президент Шерали Жўраевни туғилган кунида тақдирлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни таваллуд кунида тақдирлади.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон халқ артисти, «Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.

«Ўзининг ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси,  мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш  борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, ‘Ватандошлар’ жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев ‘Эл-юрт ҳурмати’ ордени билан мукофотлансин».

Шавкат Мирзиёев.