Янгиликлар

Pepsi яна таъмлар жангига старт берди

Ўзбекистондаги энг ёрқин тадбирлардан бири — Pepsi Taste Challenge’га яна бир бор старт берилди. Ўзбекистонда 2022 йил ушбу акция тўртинчи бор ўтказилмоқда.  Тадбир шартларига кўра, иштирокчилар иккита бир хил идишдаги ичимлик таъмини татиб кўради. Дегустациядан сўнг эса улар қай бир таъм ўзларига маъқул келганини билиб олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Pepsi Taste Chellenge илк бор 1975 […]

Pepsi яна таъмлар жангига старт берди

Ўзбекистондаги энг ёрқин тадбирлардан бири — Pepsi Taste Challenge’га яна бир бор старт берилди. Ўзбекистонда 2022 йил ушбу акция тўртинчи бор ўтказилмоқда. 

Тадбир шартларига кўра, иштирокчилар иккита бир хил идишдаги ичимлик таъмини татиб кўради. Дегустациядан сўнг эса улар қай бир таъм ўзларига маъқул келганини билиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Pepsi Taste Chellenge илк бор 1975 йили AҚШда бўлиб ўтган. Мазкур тадбир Pepsi брендининг энг ўзига хос оммавий тадбирларидан бири бўлиб, тестда 16дан 35 ёшгача бўлган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин.  

Aкция шартларига кўра, жамоат жойларида тадбир иштирокчиларига бир неча бор ҳар хил ичимликлар таклиф этилади.

Pepsi вакили ушбу  ичимликларни татиб кўриш ва ёққан таъмни танлашни айтади. Сўнг ушбу шарт якунига кўра, қай бир ичимликни ёқтирганлиги иштирокчига маълум қилинади. 

Ёққан таъм аниқ бўлгунга қадар истеъмолчи ичимликлар брендини билмаганлиги сабаб, тест кўп ҳолларда кутилмаган натижа билан якунланади ва бу чинакам танлов, аслида, тасаввурдагидан фарқли бўлиши мумкинлигини исбот этади.  

Pepsi’нинг бу йилги «Таъмлар жанги»даги дегустация нуқтаси 8 та бўлиб, шундан 2 таси Тошкент шаҳрида, қолган 6 таси Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Қарши, Урганч, Наманган шаҳарларида жойлашган. 

Барча белгиланган манзилларда тест жараёнларини «Ижтимой фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг мустақил кузатувчилари мониторинг қилади. Акция якунида дастурнинг белгиланган қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи таҳлилий ҳисобот тақдим этилади.

Pepsi танловида ҳали бирор марта ҳам иштирок этмадингизми? Марҳамат, бу гал қатнашиб, ўзингизга ёққан таъм қандай эканини билиб олинг! Бунинг учун дегустация нуқталарига бориб, танловда иштирок этишингиз мумкин.

Pepsi’нинг «Таъмлар жанги» 2022 йилнинг 29 июлидан 20 августига қадар давом этади.

Батафсил маълумотни ушбу саҳифадан олиш мумкин.