Янгиликлар

Паризода онасининг туғилган кунига кутилмаган сюрприз қилди — видео

Раққосанинг онаси 25 август куни туғилган

Паризода онасининг туғилган кунига кутилмаган сюрприз қилди — видео

Актриса, раққоса Паризода тахаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида онасининг туғилган кунига қандай сюрприз қилганини кўрсатди.

У онасига билдирмай туғилган кун базмини ташкил қилган. Актриса барча қариндошлари, яқинларини ўша жойга чақирган. Бундан Паризоданинг онаси бехабар бўлган. Дилноза Сафарова онаси учун гуруҳи билан бирга рақсга тушиб берган. Шунингдек, у онасига Умра сафарига йўлланмани совға қилган.

«Онамнинг шукрона кунига қўлимдан келганча сюрприз қилдим. Онамга билдирмай, ҳамма қариндош-уруғ, яқинлар, опа-сингил, қудаларни чақирдим. Онам учун Аллоҳ байти, Умра сафарига совға», — дейди у.