Янгиликлар

Паризода шаҳар шифохонасидаги шароитдан шикоят қилди — видео

Раққоса бувисини даволатиш учун борган

Паризода шаҳар шифохонасидаги шароитдан шикоят қилди — видео

Актриса, раққоса Паризода Instagram саҳифасида шаҳар шифохонасидаги шароитдан шикоят қилди.

Паризоданинг сўзларига кўра, бувисини даволатиш учун 1-шаҳар шифохонасига олиб борган. Раққоса у ердаги шароит жуда ёмонлигини айтди. Шифохона жуда зах ва совуқ. Паризода иситиш учун қурилмалар ҳам йўқлигини таъкидлади.

«1-шаҳар клиник шифохонасига келинг. Бувимни даволатиш учун келсам, жуда совуқ экан. Томидан ҳам сув ўтиб кетган. Бу шифохонага келиб, шароит ёмонлигидан касал бўлиб қолай дедим. Аллоҳим ҳеч ким касал бўлмасин. Бу ҳолатни кўриб юрагим чилпарчин бўлди. Хона зах. Иситиш қурилмари йўқ. Бу ерда бемор тузаладими ёки баттар касал бўладими?», — дейди Паризода.

Аввалроқ раққоса жонли эфир пайтида шарманда бўлганини айтганди. У «Чойга чиқинг» дастурида жонли эфир вақтида ноқулай вазиятга тушиб қолган. Паризода эфир бошланганини сезмай қолганини таъкидлаган.