Янгиликлар

Паризода раққосаликдан кетмоқчилигига ишора қилди — видео

Раққосанинг кузатувчиларидан бири унга блогерлик қилишни таклиф қилган

Паризода раққосаликдан кетмоқчилигига ишора қилди — видео

Раққоса, актриса Паризода Instagram саҳифасаида расқдан кетишига ишора қилди.

У саҳифасида рақс санъатидан кетиши мумкинлигига ишора қилиб, кузатувчиларидан маслаҳат сўраган. Улардан бири Паризодани юрагидан рақс тушишини таъкидлаб, унда раққосаликни давом эттиришини маслаҳат берган. У эса рақсга тушиш осон эмаслигини айтган.

«Ҳар куни қалбимни, бор кучимни бериб рақс тушиш энди осон бўлмаяпти. Энди танам ўзимга бўйсунмаяпти. рақс санъати қийин касблигидан ҳар нарсага ўзимни уриб кўрганман лекин касбга содиқлигим доим енгиб чиқаверган», — дейди у.

Шунингдек, актрисанинг кузатувчиларидан бири унга блогерлик қилишни таклиф қилган. Бироқ Паризода рақсга киришиб кетса, бошқа ишларига кучи ҳам, вақти ҳам етмаслигини айтган. У ҳаммасини биргаликда мукаммал қилиш қийинлигини таъкидлаган.

«Рақс санъатига киришиб кетсам, кучим ҳам, вақтим ҳам бўлмай қолади. Хуллас, ҳар бирини мукаммал қилиш қийин. Барибир биттаси чала бўлиб қолади», — дейди у.

Паризода аввал ҳам касбини ўзгартирмоқчилигини айтганди. Дилноза Сафарова бошқа касб танламоқчи эканини маълум қилди. У Instagram саҳифасида фолловерлари орасида «Раққосаликдан ташқари, мени қандай соҳада кўра оласиз», деган савол-жавоб ўтказди. Унинг сўзларига кўра, кўпчилик моделликни танлаган. Бироқ Паризода бу соҳа Ўзбекистонда касб сифатида кўрилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, раққоса бунинг сабабини эса кейинроқ маълум қилишини айтди.

«Ассалому алейкум ҳаммага. Тўғриси савол-жавобларни қўйишга вақтим бўлмаяпти. Тўғридан тўғри сиз билан алоқага чиқаман. Жуда ҳам кўп овоз берилгани бу моделлик. Афсуски, Ўзбекистонда моделлик касб ҳисобида қабул қилинмайди. Киноактрисалик энди кеч. Актриса бўлиш ниятим ҳам бўлмаган. Бошловчи, дизайнер бўлиш бўйича овозлар олдинма-кетин энг кўп овоз йиғган. Билмайман. Бошқа касб танламоқчиман. Нимага эканини кейинчалик айтаман», — дейди раққоса.


У, шунингек, раққосалик касби мураккаб эканини, ҳозирда чарчаб қолаётганини қайд этган.

«Кайфиятим йўқми, касалманми, муаммоларим борми, йиғлаяпманми буларни ҳеч қайсинисини тушунмайдиган касбим бор. Тинмай ишла, жонингни бериб рақсга туш, доим табассумда бўл», — дейди Паризода.