Янгиликлар

Паризода ансамблидаги қизларга совға берди — видео

Раққоса қизларини яхши кўришини таъкидлаган

Паризода ансамблидаги қизларга совға берди — видео

Раққоса, актриса Паризода тахаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида ансамблидаги қизларга совға бергани акс этган видеони эълон қилди.

У ҳамкасб қизларини кичик совға билан хурсанд қилмоқчи бўлганини айтган. Раққоса уларнинг ҳар бирига ўзи совғасини бериб чиққан. Актриса уларни жуда яхши кўришини айтган. Паризода уларга анча ўрганиб қолганини ҳам таъкидлаган.

«Қизларимни жуда ҳам яхши кўраман. Уларга қаттиқ ўрганиб қолганман», — дейди у.

Паризода аввалроқ раққосаликдан кетмоқчилигига ишора қилганди. У саҳифасида рақс санъатидан кетиши мумкинлигига ишора қилиб, кузатувчиларидан маслаҳат сўраган. Улардан бири Паризодани юрагидан рақс тушишини таъкидлаб, унда раққосаликни давом эттиришини маслаҳат берган. У эса рақсга тушиш осон эмаслигини айтган.

«Ҳар куни қалбимни, бор кучимни бериб рақс тушиш энди осон бўлмаяпти. Энди танам ўзимга бўйсунмаяпти. рақс санъати қийин касблигидан ҳар нарсага ўзимни уриб кўрганман лекин касбга содиқлигим доим енгиб чиқаверган», — дейди у.

Шунингдек, актрисанинг кузатувчиларидан бири унга блогерлик қилишни таклиф қилган. Бироқ Паризода рақсга киришиб кетса, бошқа ишларига кучи ҳам, вақти ҳам етмаслигини айтган. У ҳаммасини биргаликда мукаммал қилиш қийинлигини таъкидлаган.

«Рақс санъатига киришиб кетсам, кучим ҳам, вақтим ҳам бўлмай қолади. Хуллас, ҳар бирини мукаммал қилиш қийин. Барибир биттаси чала бўлиб қолади», — дейди у.