Янгиликлар

Озодбек Назарбеков Бобомурод Ҳамдамовни кўкрак нишони билан тақдирлади — фото

Хонанда ижодий фаолиятининг 60 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ўтказилган

Озодбек Назарбеков Бобомурод Ҳамдамовни кўкрак нишони билан тақдирлади — фото

Маданият вазири Озодбек Назарбеков расмий Instagram саҳифасида Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовни фаолиятининг 60 йиллиги билан ўтказилган ижодий кечада кўкрак нишони билан тақдирлади.

Бобомурод Ҳамдамовга «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони топширилган. Кўкрак нишони хонаднанинг 82 ёшни қаршилагани ва ижодий фаолиятининг 60 йиллиги муносабати билан берилган. У хонандага «Zo’r Tv» ва Маданият вазирлигининг қўшма лойиҳаси бўлган «Ehtirom» кўрсатувида топширилган.

Озодбек Назарбеков ушбу кўрсатувда Ўзбекистон халқ артисти билан бирга қўшиқ куйлаганини айтган. Шунингдек, Маданият вазири инсон ҳаётлигида эъзоз топиши кераклигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nazarbekov Ozodbek Axmadovich (@ozodbek_axmadovich)