Янгиликлар

Озода Нурсаидова 3 йил олдин уйи бузилгани ҳақида гапирди — видео

Хонанда шу сабаб конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилди

Озода Нурсаидова 3 йил олдин уйи бузилгани ҳақида гапирди — видео

Хонанда Озода Нурсаидова Instagram саҳифасида 3 йил олдин уйи бузилгани ҳақида гапириб берди.

Видеода у мурожаат билан чиққанини айтган. Хонанда конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифларга кўзи тушган. Инсонларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш бўйича таклиф Озода Нурсаидованинг эътиборини тортган. Хонанда ўзида ҳам шу мавзуда муаммолар бўлганини айтган. 3 йил олдин унинг уйини бузишган. Озода Нурсаидова кузатувчиларини шу ўзгартиришни киритиш учун овоз беришга чақирди.

«Мен бир мурожаат билан чиқдим. Ҳозир интернетда конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифларга кўзим тушди. Бир тарафи менинг эътиборимни тортди. Бу инсонларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш бўйича таклифи эди. Мол-мулким билан озгина муаммо бўлган. 3 йил олдин уйим бузилганди. Ўйлашимча, мана шу берилган таклиф айни муддао. Чунки ҳар бир инсонниг уйи у учун кичик ватандек. Уй-жой бу муҳим нарса. Ижтимоий тармоқларда ҳам кўпчиликнинг уйи бузилганига кўзимиз тушади. Бу бандга ўзгартириш киритилиши мени жуда ҳам қувонтирди. Ўйлайманки, бу таклиф шундайлигича қолмайди. Конституцияга ўзгартириш киритиладиган пайтда ҳамма ўз фикрини айтиши керак. Бу таклиф конституцияга киритилиши учун халқ овоз беради. Уларнинг фикри ўрганилади», — дейди Озода Нурсаидова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)

Ҳалима Ибрагимова 25 июнь куни саҳифасида синглисининг иши юзасидан ИИВга мурожаат қилгани акс этган видеони эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, сингли Ҳанифа уй олди-сотдиси билан шуғулланган. Ҳанифа Наргиза исмли фирибгар аёлнинг ноқонуний ишига аралашиб қолган. Ҳалимахоннинг таъкидлашича, у аёлнинг бошида катта «танка»си бор. Шу аёл актрисанинг синглисининг устидан ёзиб берган. Шундан сўнг терговчи Ҳанифага ёки пул тўлашини ё уни қамаб қўйишини айтган.

Бир-неча кун ичида берилиши керак бўлган сумманинг 80 фоизи керакли жойга етказилган бироқ тўлов қилингани ҳақидаги ҳужжат Ҳанифанинг иш папкасига тикилмаган.

«Ҳақиқат борми ўзи?», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хаммага ёқишим шартмас! (@xalimaxonim)

Шундан сўнг Актриса Ҳалима Ибрагимованинг Instagram саҳифасида йўллаган мурожаатига Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби изоҳ берди. Унда келтирилишича, Жиноят ишлар бўйича Нурафшон шаҳар суди 1982 йилда туғилган Ҳ.И. Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Бир қанча ҳолатларни инобатга олган ҳолда, фуқаро Ҳ.И.гa нисбатдан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича ажрим қилинган ва унинг ижросини таъминлаш Ички ишлар органларига юклатилган.

Тошкент тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Ҳ.И.нинг (қидирувда бўлган) яширинган манзили аниқланиб, ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган. ИИББ бошлиғининг матбуот котиби ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.