Янгиликлар

Ота-онасига машина берган Феруза Норматова бу сафар уларга Умрага йўлланма ҳадя қилди — видео

«Яна бир орзуимиз қисман ушалди», — деб ёзади у

Ота-онасига машина берган Феруза Норматова бу сафар уларга Умрага йўлланма ҳадя қилди — видео

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида ота-онасига кутилмаган сюрприз қилгани акс этган видео жойлади.

Феруза Норматова отасининг туғилган куни муносабати билан зиёфат уюштирган. У ерда қариндошлари ҳам борган. Шунда вайнер опа-сингиллари ва укаси билан биргаликда ота-онасига Умра зиёрати учун билет совға қилган. Шунингдек, актриса ўзи ҳам улар билан бирга боришини айтган. Вайнер уларнинг оиласидан умумий ҳисобда 7 киши Умра зиёратига боришини таъкидлаган.

«Алҳамдулиллаҳ. Яна бир орзуимиз қисман ушалди. Отамнинг туғилган куни муносабати билан барча фарзандлар нафақат ота-онамизга балким, яна 4 кишига Умра зиёрати учун билет совға қилдик. Умумий ҳисобда 7 киши ин шаа Аллоҳ Умра зиёратига биргаликда кетадиган бўлдик. Ҳар бир фарзандга ота — онасидан ‘Болам сендан у дунёю бу дунё розиман’, деган сўзларни эшитиш насиб этсин. Видеони охиригача кўрсангиз албатта ҳаққимизга дуо қилишни унутманг. Аллоҳим барчангиздан рози бўлсин. Ҳар биримизни Аллоҳим ота-онамиз олдидаги вазифаларимизни бажаришга қодир қилсин. Охирги билет тадбир охирида ҳал бўлгани учун видеога олмадик», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Феруза Норматова (@feruzanormatova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Норматова ота-онасига машина совға қилганди. Феруза Норматова буни опа-сингиллари ва укаси билан биргаликда қилган. Уларнинг шундай орзуси бўлган. Актриса 9 март куни автомобиль учун тўловни амалга оширган. Улар ота-онасига «Chevrolet Cobalt» машинасини совға қилган.

«Опа-сингилларим, укам ва менинг яхши, чиройли орзуимиз бор эди. Шуни рўёбга чиқариш учун автосалонга мурожаат қилдим. Ота-онамиз учун машина совға қилмоқчи эдик. 9 март куни шунинг тўловини амалга оширдим», — деди актриса.

Шунингдек, Феруза Норматова 21 апрель куни машинани кўриш учун борган. Актриса ота-онасини ифторликка опасиникига жўнатган. Улар безатиш ишларини қилиш учун шундай режа тузган. Феруза Норматова оила аъзолари билан ота-онасига 25 апрель куни машинани топширган.

«Мен 21 апрель куни машинани кўргани келдим. Ота-онамни опам ифторликка олиб кетганди. Бемалол безатиб, тайёргарлик кўриш учун шундай режа тузгандик. 25 апрель машинани топширдик», — дейди у.