Янгиликлар

Ойдин Юсуповага ўлдириб кетиш билан таҳдид қилинди — фото

«Ҳамма ажали билан ўлади», — дейди у

Ойдин Юсуповага ўлдириб кетиш билан таҳдид қилинди — фото

Актриса Ойдин Юсуповага Instagram саҳифасида ўлдириб кетиш билан таҳдид қилинди.

У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга обуначиларидан бири ўлдириш билан таҳдид қилган. У Ойдин Юсуповадан унга турмушга чиқишини сўраган. Актриса эса ҳамма ажали билан ўлишини таъкидлаб ўтган.

«Ли куллихи ажал. Яъни ҳар ким ўз ажали билан ўлади», — деб ёзади актёр.

Аввалроқ Ойдин Юсупова узоқ вақтдан сўнг кинога қайтганини маълум қилганди. У суратга олиш ишлари бўлаётган ҳудуддан сурат ва видеоларни саҳифасига жойлаган. Уларнинг бирида актриса кинога қайтгани ҳақида айтган ва ҳаммага омад тилаган. Ойдин Юсупова уни кузатаётган ҳаммани яхши кўришини ҳам таъкидлаган.

«Кинога қайтиш. Ҳаммага омад тилайман. Сизларни ҳаммаларингизни яхши кўраман», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Oydin Yusupova (@oydin_yusupova_officiall_13)

Шунингдек, Ойдин Юсупова ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда ундан суратга тушаётган лойиҳасидаги партнёри кимлиги сўралган. Актриса партнёри Сардор Тўраев эканини маълум қилиб, у билан тушган суратини эълон қилган.

Шунингдек, у турмушга чиққани ҳақидаги саволларга жавоб берганди. У обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга мухлислари шахсий ҳаёти ҳақида бир қанча саволлар берган. Актриса эса уларни эътиборсиз қолдирмаган. Улардан бири Ойдин Юсуповадан турмушга чиққани ҳақида сўраган. Актриса эса ҳали оила қурмаганини айтган.

«Ҳали йўқ», — деб ёзади актриса.

Шунингдек, уни кузатадиган инсонлардан бири актрисадан қачон оила қуриш нияти борлигини сўраган. Ойдин Юсупова эса қуйидагича жавоб берган.

«Қачон пешонамга ёзилган бўлса ўшанда», — дейди актриса.

Ундан ташқари, Ойдин Юсуповадан нечта фарзанди борлиги ҳам сўралган. Актриса эса ҳали оила қурмаганини таъкидлаб, фарзандлари йўқлигини айтган.

«Менинг болам йўқ. Турмушга чиқсам бўлади», — деб ёзади Ойдин Юсупова.