Янгиликлар

Ойдин Юсупова узоқ танаффусдан сўнг кинога қайтди — видео

Бу ҳақда актрисанинг ўзи маълум қилган

Ойдин Юсупова узоқ танаффусдан сўнг кинога қайтди — видео

Актриса Ойдин Юсупова Instagram саҳифасида кинога қайтганини маълум қилди.

У суратга олиш ишлари бўлаётган ҳудуддан сурат ва видеоларни саҳифасига жойлаган. Уларнинг бирида актриса кинога қайтгани ҳақида айтган ва ҳаммага омад тилаган. Ойдин Юсупова уни кузатаётган ҳаммани яхши кўришини ҳам таъкидлаган.

«Кинога қайтиш. Ҳаммага омад тилайман. Сизларни ҳаммаларингизни яхши кўраман», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Oydin Yusupova (@oydin_yusupova_officiall_13)

Шунингдек, Ойдин Юсупова ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда ундан суратга тушаётган лойиҳасидаги партнёри кимлиги сўралган. Актриса партнёри Сардор Тўраев эканини маълум қилиб, у билан тушган суратини эълон қилган.