Янгиликлар

«Очиқ кийимдаги суратингизни юборинг». Каниза фирибгарлар унинг номидан кастинг ўтказаётганини айтди — видео

Хонанда улар билан ёзишмаларни эълон қилди

«Очиқ кийимдаги суратингизни юборинг». Каниза фирибгарлар унинг номидан кастинг ўтказаётганини айтди — видео

Хонанда, актриса Каниза Instagram саҳифасида фирибгарлар унинг номидан кастинг ўтказаётганини айтди.

Ижтимоий тармоқда Каниза 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар учун кастинг қилаётгани ҳақида хабар тарқалган. Уларга мурожаат қилган қизлардан эса очиқ кийимда тушган суратлари сўралган. Шунингдек, уларга 2 кун «съёмка» бўлиши ҳамда бу учун 300 доллар тўланиши айтилган. Каниза қизлардан бу каби фирибгарларга ишонмасликни сўради. Хонанда агар у кастинг уюштирса, бу ҳақда ўз Instagram саҳифасида маълум қилишини таъкидлаган.

«Ҳозир мен ‘stories’ қўяман. Шуни эътибор билан ўқиб чиқинг. Илтимос қиламан алданманг. Кастингни мен ўтказмаяпман. Фирибгарлар аслида менинг номимдан анча қизларни алдаётган экан. Мен шундай фирибгарлар кўпайиб кетибди деб ёздим. Авваламбор кастинг қилса, санъаркорнинг ўзи эълон беради. Instagram саҳифамда админстраторимнинг рақами бор. Унга қўнғироқ қилиб, билиб олсангиз бўлади-ку», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каниза қайнанаси тўйга қарши бўлганини айтганди. Канизанинг сўзларига кўра, тўйидаги видеоларни эълон қилса, одамлар кўролмайди. Актриса эрининг юзини қўйса, кўз тегишини таъкидлади. Шунингдек, хонанда 7 йил олдин эрининг онаси уларнинг тўйига қарши бўлганини айтди. Каниза қайнанаси ҳозир ҳам уни яхши кўриш ёки кўрмаслигини билмайди.

«Халққа энг кераклисини бердим. Шахсий ҳаёт шахсийлигича қолсин. Эримнинг юзини қўйсам кўз тегади. Одамлар кўромайди. Бизнинг оила қуришимизга турмуш ўртоғимнинг онаси қарши бўлган. Шунинг учун биз оила қуролмаганмиз. Тақдир экан мана 7 йил ўтгач, бир-биримизни синаб оила қурдик. Ҳозир яхши кўрадими ёки йўқми билмайман. Соғ бўлсин», — дейди хонанда.