Янгиликлар

«Очиқдан-очиқ зўравонлик». Каниза яна ЙПХ ходимлари билан жанжаллашди — видео

Хонанда бу воқеадан асабийлашганини айтган

«Очиқдан-очиқ зўравонлик». Каниза яна ЙПХ ходимлари билан жанжаллашди — видео

Актриса, хонанда Каниза Instagram саҳифасида ЙПХ ходимлари билан жанжаллашгани акс этган видеони эълон қилди.

У жиянининг мактабига хизматга борган. У ерда машинасини бир жойга қўймоқчи бўлган бироқ хонандага у жойга автомобиль қўйиш мумкинмаслигини айтишган. Кейин актриса машинасини бошқа автомобиллар турган жойга қўйган.

ЙПХ ходимлари эса Каниза хизматдан чиққунга қадар машинасининг йўлини беркитиб қўйган ва ундан ҳужжатларни талаб қилган. Хонанда уларнинг аёл кишига қўпол муомала қилганидан шикоят қилган. ЙПХ ходимлари эса актриса уларга «Дамингни ол», деб айтганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каниза фирибгарлар унинг номидан кастинг ўтказаётганини айтганди. Ижтимоий тармоқда Каниза 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар учун кастинг қилаётгани ҳақида хабар тарқалган. Уларга мурожаат қилган қизлардан эса очиқ кийимда тушган суратлари сўралган. Шунингдек, уларга 2 кун «съёмка» бўлиши ҳамда бу учун 300 доллар тўланиши айтилган. Каниза қизлардан бу каби фирибгарларга ишонмасликни сўради. Хонанда агар у кастинг уюштирса, бу ҳақда ўз Instagram саҳифасида маълум қилишини таъкидлаган.

«Ҳозир мен ‘stories’ қўяман. Шуни эътибор билан ўқиб чиқинг. Илтимос қиламан алданманг. Кастингни мен ўтказмаяпман. Фирибгарлар аслида менинг номимдан анча қизларни алдаётган экан. Мен шундай фирибгарлар кўпайиб кетибди деб ёздим. Авваламбор кастинг қилса, санъаркорнинг ўзи эълон беради. Instagram саҳифамда админстраторимнинг рақами бор. Унга қўнғироқ қилиб, билиб олсангиз бўлади-ку», — дейди у.