Янгиликлар

Нилуфар Усмонова олтинчи бор ҳомиладорми? — фото

Хонанда бу каби миш-мишларга ойдинлик киритди

Нилуфар Усмонова олтинчи бор ҳомиладорми? — фото

Хонанда, актриса Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасида олтинчи бор ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Нилуфар Усмонова саҳифасига тўй хизматларидаги видеолардан бирини жойлаган. Ушбу пост остида хонанданинг кузатувчилари уни олтинчи бор ҳомиладор эканини тахмин қилган. Шунингдек, актрисанинг обуначилари унинг гўзаллиги ҳақида ҳам бир неча бор ёзган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nilufar Usmonova (@nilufarusmonova)

Бироқ Нилуфар Усмонова бу тахминларни рад этган. Хонанда «Йўқ, нонушта, тушлик, кечки овқат ва давомли», — деб ёзади.

Эслатиб ўтамиз, Нилуфар Усмонова аввал ҳам ҳомиладор деб гумон қилинганди. Нилуфар Усмоновадан бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги кузатувчиси сўраган. Хонанда ҳомиладор эмас. У тўлишгани учун шундай кўринишини таъкидлади. Нилуфар Усмонова бақувват овқатланишини айтди.

«Йўқ, шунчаки тўлишганман. Соғ-омон бўлиб юрайлик. Мен айтганимдек, диета ҳам қилмайман. Бақувват еб, бақувват ишлайман. 30 дан кейин соғлом бўлиш модада», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.

Шунингдек, хонанда эрининг иккинчи хотинилиги ҳақидаги саволга жавоб берганди. Хонанда асло иккинчи хотин бўлмаслигини таъкидлаган. У кузатувчиларидан тинчланишни сўраган.

«Асло, иккинчиси, ойимчаси, хоними ва ўйнаши ҳам эмасман. Жигарим, тинчлан», — дейди хонанда.

Шунингдек, Нилуфар Усмонова эрини қачон кўрсатиши ҳам айтди. Хонанданинг сўзларига кўра, паспортга тушганидан кейин кўрсатади.

«Паспортимга тушсин кейин кўрсатаман», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.