Янгиликлар

Нилуфар Сотиболдиева коронавирусга чалингани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — видео

«1-2 кунда ўзимга келиб оламан», — дейди у

Нилуфар Сотиболдиева коронавирусга чалингани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — видео

Суҳандон, бошловчи Нилифар Сотиболдиева Instagram саҳифасида коронавирус бўлгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Бошловчининг сўзларига кўра, ундан кўплаб кузатувчилари ҳавотир олган. Бунга сабаб эса унинг овози ўзгариб қолгани бўлган. Нилуфар Сотиболдиева муз солинган кўп сув ичгани учун шундай бўлганини таъкидлаган. Суҳандон 1-2 кун ичида тузалиб кетишини айтган.

«Жуда ҳам кўпчилик ‘Нима бўлди? Ковидмасмисиз?’, деб ҳавотир олиб ёзди. Чилла энди кирган пайти жуда ҳам иссиқ бўлди. Шунда муз солинган ичимликларни кетма-кет ичиб, томоғим оғриди. Ангина бўлиб қолдим. Шунинг учун ўзингизни асранг. Барча ҳавотир олиб ёзган инсонларга раҳмат. Ҳаммаси жойида Худога шукур. 1-2 кунда ўзимга келиб оламан. Шунинг учун ўзингизни асранг. Муздек сув ичманг», — дейди суҳандон.