Янгиликлар

Нигора Рухшонанинг эридан узр сўради — видео

Шунингдек, бунинг сабабини маълум қилди

Нигора Рухшонанинг эридан узр сўради — видео

Хонанда Нигора ҳамкасби Рухшонанинг эри Санжар Маткаримовдан узур сўради.

Нигора YouTube’даги «Mirsodiqova bilan» лойиҳасига берган интервьюсида Рухшонанинг оиласи бузилиши ҳақида гапирганди. Нигора уларнинг иккаласининг ҳам ҳолатини яхши билмаслигини таъкидлаган. Шу сабабли бу ҳақда гапиришни истамаган. Бироқ хонанда Санжар Маткаримовнинг жуда рашкчи бўлганини айтди. Актриса фарзандларининг туғилган кунида Рухшонага болаларини ҳам олиб келишни сўраган. Лекин Санжар Маткаримов уларни жўнатмаган.

«Мен унинг оилавий ишига аралашмайман. Мен икки тарафнинг ҳам ҳолатини билмаган ҳолда, уларни ёмон деёлмайман. Улар келишолмади. Мен ўртада қолган фарзандларга ачиняпман. Чунки фарзанд беайб. У ҳам отаси, ҳам онаси бўлишини хоҳлайди. Эри жуда рашкчи эди. Рухшона эса чиройли. Биз билан кўришгани бирор жойга юбормасди.

Рухшона оиласидаги нарсани ҳеч қачон ташқарига чиқармаган. Шунча йиғилган нарса энди чиқиб келаётгандир. Лекин шу пайтгача оиласидагиларни ёмонлаганини эшитмаганман. Болаларимизнинг туғилган кунида фарзандларингни олиб кел дердик. Лекин жўнатмасди», — деган эди у.

Мазкур интервьюдан сўнг унинг бу сўзлари кўплаб негативларга сабаб бўлган. Нигора эса бундан жаҳли чиққан. Аслида уларнинг оиласига аралашиш нияти бўлмаганини таъкидлаб, Санжар Маткаримовдан узур сўраган.

«Мен Санжар акадан узур сўрайман. Уларнинг оилаларига, туйғуларига нотўғри фикр бериб, нотўғри аралашиб қўйганимдан узур сўрайман. Ўзи оилаларига аралашиш ниятим йўқ эди. Шу сабабли оналаридан ўзларидан узур сўрайман», дейди хонанда.