Янгиликлар

Мустақиллик байрами муносабати билан бир қатор чегирмалар эълон қилинди

Чегирмалар 10 фоиздан 50 фоизгача деб белгиланган

Мустақиллик байрами муносабати билан бир қатор чегирмалар эълон қилинди

Президентнинг 2021 йил 12 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-35-сон Фармони 4-банди ижроси юзасидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Мустақиллик байрами муносабати билан 2022 йил 1–4 сентябрь кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмга жалб этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралардан республика бўйлаб белгиланган чегирмалар тўғрисида маълумотлар жамланди.

  1. «Uzbekistan Airways» АЖ Мустақиллик байрами муносабати билан 2022 йил 1–4 сентябрь кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига 50 фоиз чегирма эълон қилади.
  2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан республиканинг барча ички қатновлари учун (2022 йил 1–4 сентябрь кунлари) 10 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар белгиланди.
  3. «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектлари (зиёратгоҳ ва қадамжолар)да жорий йил 1–4 сентябрь саналарида фуқаролар учун кириш чипталар нархига 50 фоиз чегирма жорий қилинди.

Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан тақдим этилган ихтиёрий чегирмалар иловага мувофиқ юборилмоқда.

1. Жойлаштириш воситалари (меҳмонхона уйи) хизматлари учун бериладиган чегирмалар рўйхати

2. Умумий овқатланиш жойларидаги хизматлар учун бериладиган чегирмалар рўйхати

3. Ички туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхати

4. Жорий йилнинг 1–4 сентябрь кунлари учун чегирмалар

5. Республика кесимида бўлиб ўтадиган маданий-кўнгилочар тадбирлар ва акциялар рўйхати