Янгиликлар

Муниса Ризаева Жириновскийнинг вафотига муносабат билдирди — фото

Хонанда унинг вафоти ҳақидаги хабар остида изоҳ қолдирган

Муниса Ризаева Жириновскийнинг вафотига муносабат билдирди — фото

Актриса, хонанда Муниса Ризаева Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийнинг вафотига муносабат билдирди.

Владимир Жириновский 6 апрель куни вафот этганди. Муниса Ризаева унинг ўлими ҳақидаги хабар остига изоҳ ёзиб қолдирган. Хонанданинг таъкидлашича, Жириновкийни жуда ҳурмат қилган.

«Жойи жаннатдан бўлсин. Шу инсонни жуда ҳурмат қилардим», — деб ёзади Муниса Ризаева.

Аввалроқ 25 март куни Жириновскийнинг ўлгани ҳақида Либерал-демократик партияси аъзоси, Владимир вилояти сенатори Александр Пронюшкин хабар берганди. Бироқ Россия соғлиқни сақлаш ташкилоти сиёсатчи ўлимини рад этган.

Владимир Жириновский 1946 йилда Олмаотада туғилган. Москва давлат университети қошидаги М.В Ломоносов номидаги Шарқ тиллари институтида таҳсил олган. 1989 йилда Совет Иттифоқи Либерал-демократик партиясининг ҳаммуассиси бўлган. 1991 йил 12 июнда у Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси президентлиги учун курашган ва 7,81 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаган. 1993 йилдан Давлат Думаси депутати бўлган.

Жириновский 2004 йилдан ташқари Россиядаги барча президентлик сайловларида қатнашган ва давлат раҳбари лавозимига номзодлар сони бўйича рекордчига айланган. Бироқ сиёсатчи ҳеч қачон 10 фоиздан кўп балл тўплай олмаган (2018 йилда 5,65 фоиз). Февраль ойи бошида Жириновский коронавирус билан касалхонага ётқизилганди.