Янгиликлар

Муниса Ризаева кийим дўконининг фаолияти нега тўхтаганини айтди — видео

Хонанда кийимларини 2-3 марта кийгандан кейин тарқатиб юборади

Муниса Ризаева кийим дўконининг фаолияти нега тўхтаганини айтди — видео

Актриса, хонанда Муниса Ризаева кийим дўконининг фаолияти нега тўхтаганини айтди.

У кийимларини 2-3 марта кийганидан кейин яқинлари ва муҳтожларга бериб юборади. Хонанда «Munis boutique» номли кийим дўкони очган. Унинг «Муниса Ризаева кийимлари» деган жойи бўлган. Ўша жойда хонанда кийимларни ижара берган. Актрисанинг дўконини ижарага олган. Унинг эгаси эса у жойдан ўзи фойдаланишини айтиб, Муниса Ризайевага чиқиб кетиши учун муддат берган.

«Кийимларимни 1-2 марта кийганимдан кейин тарқатиб юбораман. Кийимларим қиммат бўлгани учун сотса ҳам бўлади. Лекин бу нарса менга ярашмайди. Муҳтожлар, яқин дугоналарим, сингилларим бор. Уларга бериб юбораман. ‘Munis boutique’ деган дўконим бўларди. Унинг ‘Муниса Ризайеванинг кўйлаклари’ деб ёзилган жойи бўларди. Уларни исталган одам келиб ижарага оларди. Сотиб олишни ҳам исташарди лекин нархини билгач, ижарага олишарди. Бизнинг дўконимиз ижарада эди. У ернинг эгаси ‘Бу жойни ўзим ишлатмоқчиман, чиқиб кетинг’, деб бизга муддат берган. Агар шундай бўлмаганда ёпмасдим. Чунки зўр кетаётганди. Янгисини очишга эса вақтим йўқ», — дейди хонанда.

Аввалроқ Муниса Ризаева бир ҳафтада қанча кийим сотиб олишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бир ҳафтада 20 та кийим олади. Хонанда кийимларини сингилларига ҳамда муҳтож оилаларга беришини айтди. Шунингдек, актриса жуда кўп оилаларни қарамоғига олганини, лекин буни кўрсатмаслигини таъкидлади.

«Бир ҳафтада 20 та кийим сотиб оламан. Мен жуда кўп кийимларимни тарқатиб юбораман. Сингилларимга, муҳтож одамларга бераман. Жуда кўп оилаларга қарайман. Бу нарсани шунчаки кўрсатмайман», — дейди у.

Хонанда уйининг 8 та хонасини эгаллаган гардеробини илк бор кўрсатганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бошқа уйга кўчган. Кийимлари эски уйида қолган. Шу сабабдан хонанда кийимларисиз қийналаётганини айтди.

«Ҳозир бошқа уйга кўчганман, лекин гардеробим шу ерда. Кийимларимсиз роса қийналяпман, лекин 35 ёшимда мен алоҳида яшашим керак», — дейди хонанда.

Шунингдек, у уйида чанг артмаслигини чунки бунга вақти йўқлигини айтди. Бироқ Муниса Ризаева турмушга чиққандан кейин бундай ишларни ўзи қилишини таъкидлади.

«Чанг артмайман, овқат қилмайман, чунки вақтим йўқ. Лекин турмушга чиқсам, буларни ўзим қиламан», — дейди у.

Шу билан бирга, хонанда кийимларни жуда яхши кўришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битта кийимни учинчи марта киймайди. Муниса Ризаева 2011 йилдан буюн топган даромадининг 80 фоизини кийимга сарфлаганини айтди.

«Кийимларнинг жиннисиман. Битта кийимни 2 марта кияман, учинчи марта киймайман. Киймайдиган кийимларимни тарқатвораман. 2011 йилдан бошлаб топган даромадимнинг 80 фоизини кийим-кечакка сарфлаганман», — дейди Муниса Ризаева.

У уйида 8 та гардероб борлигини айтди. Шунингдек, хонанда оёқ кийимларини бир мавсум кийишини таъкидлади. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, энг қиммат кийими оқ рангли Chanel брендининг кўйлаги.

«Уйда 8 та гардероб бор. Ҳаммади мавсумий кийимлар. Оёқ кийимларимни бир мавсум кияман. Hermes, Tom Ford, Christian Dior, Gucci. Шундай кийимларим борки, улар билан хайрлашгим келмайди. Чанел кўйлагим энг қиммати. Париждан олганман», — дейди у.

Шунингдек, у яна бир гардеробини кўрсатганди. Муниса Ризаева саҳифасига видео жойлаган. Унда хонанданинг гардеробини кўриш мумкин. Шунингдек, синглиси Карима Ризаева ҳам ўша ерда кийинаётганини кўриш мумкин. Бу Мунисанинг саккизта гардеробининг бири ҳисобланади. Унинг ҳар бир мавсумга алоҳида гардероби бор. Шунингдек, хонанда бир кийимни уч мартадан ортиқ киймайди.