Янгиликлар

Муниса Ризаева чўмилаётган эркаклар олдида қўшиқ куйлади — видео

«Тўйга кетишим керак», — дейди у

Муниса Ризаева чўмилаётган эркаклар олдида қўшиқ куйлади — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева чўмилаётган эркаклар олдида қўшиқ куйлагани акс этган видео эълон қилинди.

Видеони ўша ерда чўмилганлардан бири Instagram саҳифасига жойлаган. У видеоларда хонанда ҳамда унинг админстратори саҳифасини белгилаб қўйган. Лавҳаларда чўмилиш ҳавзасида бир қанча эркакларнинг чўмилаётганини кўриш мумкин.

Хонанда эса тепадаги саҳнада созандалари билан бирга қўшиқ куйлаган. Актриса кетишини айтиб, тўйи борлигини таъкидлаган. Бироқ улар Муниса Ризаевадан яна қўшиқ куйлашини сўраган. Хонанда эса уларнинг илтимосини жавобсиз қолдирмаган.

Аввалроқ Муниса Ризаева тўйларда фонограммадан фойдаланмаслигининг сабабини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳеч қачон фонограммадан фойдаланмайди. Хонанда касбини яхши кўргани учун ишидан чарчамаслигини айтди. Муниса Ризайева халқ унга шунча пул тўлагани учун уларни алдамайди.

«Ҳеч қачон фонограммага ишламайман. Нимага чарчайман? Бу менинг касбим. Бу биринчи ўринда. Иккинчи ўринда, мен қандай қилиб халқни алдайман? Улар менга шунча пул тўлаяпти. Агар мен жонли айтмасам, улар магнитофон қўйиб ҳам Муниса Ризайевани эшита олади. Жонли айтмайдиганлар 1-2 кунлик санъаткорлар. Ўзини ҳурмат қиладиган инсон ўзига буни раво кўрмайди», — дейди Муниса Ризайева.