Янгиликлар

Муборак Абдуллаеванинг мухлиси ундан кечирим сўради — фото

Йигит актрисани жонли эфирда хафа қилганини айтган

Муборак Абдуллаеванинг мухлиси ундан кечирим сўради — фото

Актриса Муборак Абдуллаеванинг мухлиси ундан Instagram саҳифасида кечирим сўради.

Блогер саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда мухлисларидан бири ундан кечирим сўраган. Йигитнинг сўзларига кўра, актрисани жонли эфир пайтида хафа қилиб қўйган. Бироқ у бу воқеа қандай бўлганини айтмаган. Муборак Абдуллаева эса айбини билиб, кечирим сўраган йигитларни ҳурмат қилишини айтган. Инстаблогер у йигитни кечирган.

«Айбини билиб кечирим сўрайдиган йигитларни ҳурмат қиламан. Айбингизни тан олиб, кечирим сўрабсиз қабул қилдим», — дейди у.