Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева жонли эфир вақтида отаси ҳақида гапирган мухлиси билан тортишиб кетди — видео

Актриса аввалроқ Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарганди

Муқаддас Саъдуллаева жонли эфир вақтида отаси ҳақида гапирган мухлиси билан тортишиб кетди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасидаги жонли эфир вақтида отаси ҳақида гапирган мухлиси билан тортишиб кетди.

У кузатувчиларининг саволларига жавоб берган. Шунда улардан бири «Отанг ўлиб кулиб юрибсанми?», деган. Актриса эса унга ўхшаганларни Аллоҳга кифоя қилганини айтган. Шунингдек, Муқаддас Саъдуллаевадан онаси ҳақида ҳам сўрашган. У эса онасини чалғитиб, кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.

«Сен фолбинмисан? Аллоҳга кифоя сенга ўхшаганлар. Онамни чалғитиб, кайфиятини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Ёмон ниятда бўлганлар одамнинг кўнглини айнитиб ёзманг», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева илк бор Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарганди. Актриса ўз саҳифасида жонли эфир ўтказди. Эфир вақтида унга кўп бор эри билан муносабати ҳақида сўралди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча оилавий саволларга жавоб беролмайди, лекин ажрашаётганини ҳам инкор этмади. Улар бир неча кунлардан буён бирга эмас. Йигитали у билан тушган барча суратларни ўчириб юборган. Улар Instagram’да бир-бирини кузатмай қўйган. Муқаддас Саъдуллаева Аллоҳ барчага хайрлисини беришини таъкидлади. Актриса ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлиши мумкинлигини айтди. У ажрашаётгани ҳақидаги саволларга жавоб беролмайди.

«Ҳозирча оилавий саволларга жавоб бермайман. Аллоҳ ҳаммага хайрлисини беради. Нима бўлганда ҳам барчаси яхшиликка. Балки ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлар. ‘Ажрашмоқчимисиз?’, каби саволларнинг жавобини беролмайман. Тақдиримиз нима бўлиши Худога аён», — дейди актриса.