Муқаддас Саъдуллаева саҳнада отасига атаб йиғлаб қўшиқ куйлади — видео
У Малика Равшанова билан бирга куйлаган
Актриса Муқаддас Саъдуллаева «Халқлар дўстлиги» санъат саройида марҳум отасига атаб қўшиқ куйлади.
Санъат саройида марҳум Фатҳулла Маъсудов хотирасига тадбир ўтазилди. Мазкур дастурда кўплаб санъат вакиллари ташриф буюрди. Шунингдек, унда Муқаддас Саъдуллаева ҳам Малика Равшанова билан биргаликда хонанданинг ота ҳақидаги қўшиғини куйлади. Уларнинг ҳар иккиси режиссёр илтимосига биноан оқ либос кийган. Актриса қўшиқни йиғлаб куйлаган. Саҳнада эса марҳум отаси ҳақида видео қўйилган.
Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева отаси «контракт» пулини топа олмаганда қандай йўл тутганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ўша вақтда отасининг ёнида ортиқча пул бўлмаган. Шунда Лутфулла Саъдуллаев уйининг телефон рақамини дорихонага сотган. Шу пулдан актрисанинг тўлов шартнома пулини тўлаган. Акаси пулни бермоқчи бўлганида, отаси қизи учун ўзи ҳаракат қилишини таъкидлаган.
«Ўқишга тўлов шартнома асосида кирганлигим сабабли бир йиллик тўловни ҳар доимгидек отам зиммасига олган. У пайт ёнида ортиқча пул бўлмагани боис, бизга билдирмай хонадонимизнинг телефон рақами 2462222 ни яхши нархга баҳолатиб, дорихонага сотган. Унинг пулига шартнома пулини тўлаб берган. Бундан биз акам билан кечроқ хабар топдик. Акам шунда отамга ‘Отажон нега ундай қилдингиз? Менга айтганингизда шу пулни синглим учун ортиғи билан берардим’, деганида, отам ‘Мен тирик эканман, ўз қизим учун ўзим ҳаракат қиламан, менинг ишимга аралашма’, деб жавоб берганди», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.
Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева отасининг сўнгги видеосини эълон қилганди. Видеода отасининг жонлантириш бўлимидаги пайтидан видео ҳам бор. Унда актриса отасининг қўлини ушлаган ҳолда ўтиргани акс этган. Шунингдек, отасининг тўнғич қизи Саъдияга бермоқчи бўлган совғаси ҳам кўрсатилган.
Шу билан бирга, Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасига отасининг 3 апрелдаги ҳолатидан ҳам видео жойлаган. Унда актриса отасининг орқа томонидан видеога олган. Муқаддас ушбу видеода отаси ортига қарашини жуда хоҳлаган бироқ актёр ортига қарамай юришда давом этган.
«Энди бу ифторни қаердан туяман. Саъдияга бобосининг сўнгги совғаси. Фақат ўзининг қўли билан беришга улгурмадим. Сўнгги олган видеойим. 3 апрель, якшанба куни. Отам ортига қарашини жуда хоҳлагандим, лекин афсус ортга қарамади. Жойи жаннатда бўлсин. Ётган жойингиз нурга тўлсин. 2017 йил 12 апрель кунидаги видео. Ўтган йили май ойида олинган видео», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.
Актриса онасининг туғилган кунида отаси ҳар йили берадиган настарин гулларини берганди. Гулчеҳра Саъдуллаева 12 апрель куни 72 ёшни қаршилагагди. Ҳар гал туғилган кунида актрисага турмуш ўртоғи Лутфулла Саъдуллаев настарин гулларини совға қилган. Муқаддас Саъдуллаева бу йил ҳам анъанани давом эттиришни хоҳлаган. Актриса онасига айрилиқни билинтирмаслик учун ҳам шундай қилганини таъкидлади.
«Онам севган настарин гуллари. Ҳар йили 12 апрель куни тонг саҳарда отам бир қучоқ настарин гулларини олиб, онам уйғонмасидан ётоғининг олдига қўйиб қўярди. Чунки 12 апрель куни онамнинг шукрона куни. Бугунги 12 апрель онамнинг 72 баҳори тонгида ҳам отамсиз бу ишни такрорлашни истадик. Гарчи ҳозир онамнинг кўнглига қил сиғмаса ҳам, бугунги кунни настаринсиз ўтиши, унга яна ҳам айрилиқни намоён этишини иатамадик. Отамнинг жойи жаннатда бўлсин. Бу кунларга кўникишга Аллоҳ ўзи сабр берсин», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.