Медиа

Муқаддас Саъдуллаева отасининг сўнгги видеосини эълон қилди — видео

«Ортига қарашини жуда хоҳлагандим», — дейди у

Муқаддас Саъдуллаева отасининг сўнгги видеосини эълон қилди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида отаси Лутфулла Саъдуллаевнинг сўнгги видеосини эълон қилди.

Видеода отасининг жонлантириш бўлимидаги пайтидан видео ҳам бор. Унда актриса отасининг қўлини ушлаган ҳолда ўтиргани акс этган. Шунингдек, отасининг тўнғич қизи Саъдияга бермоқчи бўлган совғаси ҳам кўрсатилган.

Шу билан бирга, Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасига отасининг 3 апрелдаги ҳолатидан ҳам видео жойлаган. Унда актриса отасининг орқа томонидан видеога олган. Муқаддас ушбу видеода отаси ортига қарашини жуда хоҳлаган бироқ актёр ортига қарамай юришда давом этган.

«Энди бу ифторни қаердан туяман. Саъдияга бобосининг сўнгги совғаси. Фақат ўзининг қўли билан беришга улгурмадим. Сўнгги олган видеойим. 3 апрель, якшанба куни. Отам ортига қарашини жуда хоҳлагандим, лекин афсус ортга қарамади. Жойи жаннатда бўлсин. Ётган жойингиз нурга тўлсин. 2017 йил 12 апрель кунидаги видео. Ўтган йили май ойида олинган видео», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Актриса онасининг туғилган кунида отаси ҳар йили берадиган настарин гулларини берганди. Гулчеҳра Саъдуллаева 12 апрель куни 72 ёшни қаршилагагди. Ҳар гал туғилган кунида актрисага турмуш ўртоғи Лутфулла Саъдуллаев настарин гулларини совға қилган. Муқаддас Саъдуллаева бу йил ҳам анъанани давом эттиришни хоҳлаган. Актриса онасига айрилиқни билинтирмаслик учун ҳам шундай қилганини таъкидлади.

«Онам севган настарин гуллари. Ҳар йили 12 апрель куни тонг саҳарда отам бир қучоқ настарин гулларини олиб, онам уйғонмасидан ётоғининг олдига қўйиб қўярди. Чунки 12 апрель куни онамнинг шукрона куни. Бугунги 12 апрель онамнинг 72 баҳори тонгида ҳам отамсиз бу ишни такрорлашни истадик. Гарчи ҳозир онамнинг кўнглига қил сиғмаса ҳам, бугунги кунни настаринсиз ўтиши, унга яна ҳам айрилиқни намоён этишини иатамадик. Отамнинг жойи жаннатда бўлсин. Бу кунларга кўникишга Аллоҳ ўзи сабр берсин», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.