Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновдан йиғлаб кечирим сўради — видео

Шунингдек, эрига қандай ваъда берганини айтди

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновдан йиғлаб кечирим сўради — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида эри Йигитали Мамажоновдан йиғлаб кечирим сўради.

У эрка фарзанд бўлгани сабаб отасининг вафотига кўникиши қийин бўлаётганини айтди. Актриса турмуш ўртоғидан кўпроқ меҳр талаб қилганини таъкидлади. Шу сабабли у эридан узр сўради. Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновга азадорликни йиғиштиришга ваъда берди.

«Жуда эрка фарзанд учун отани йўқотиш қийин бўларкан. Шунинг учун бу ҳолатдан чиқишим қийин бўляпти. Аллоҳдан сабр сўраяпман. Лекин кучим етмаяпти. Бундай пайтда меҳр кўпроқ керак бўларкан. Турмуш ўртоғим меҳр беряпти лекин ортиғи билан талаб қилибман. Турмуш ўртоғингиз нима бўлса ҳам фарзандингизнинг отаси. Ҳеч қачон жаҳлда хато қилиб қўйманг. Мен эримдан кечирим сўрайман. Фарзандларим отасиз катта бўлишини хоҳламайман. Мен унга бугундан азани йиғиштиришга сўз бердим. Эртадан қора кийимларимни ечаман. Ҳаётга бошқаттан қайтишга ҳаракат қиламан», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Аввалроқ oтасининг вафотидан сўнг Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажонов билан урушиб қолганди. Актрисанинг сўзларига кўра, Йигитали Мамажонов отаси вафот этганининг тўртинчи кунидан сўнг ишга чиқиб кетган. Муқаддас Саъдуллаева аёлининг дили оғриса, эркакка бир тийинлигини айтди.

«Аёлининг дили оғриса, эркакга бир тийин экан. Тўртинчи кундан бошланди. Бугун ўн олтинчи кун. Бу дунёда ҳеч ким абадий эмас. Ота меҳри ягона, қолгани ёлғон. Бахтимга онам ва фарзандларим соғ-омон бўлсин», — деб ёзади актриса.

Муқаддас Саъдуллаеванинг обуначилари унга эрининг янги ижодини кўриб унга кўплаб негатив фикрлар ёзган. Актриса эрига санъатда ва ижодда омад тилади. У аёл бўлгани учун қаршилик қилишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

«Омад. Одам ўзининг бошидан ўтмагунча тушунмас экан. Санъатда ҳам, ижодда ҳам омад. Ота меники бошқаларга азадорликка не ҳожат. Ўтганига 4 кун бўлмасдан шу иш авзал бўлди. Аёл ожиза. Тўхтатишга ҳаққим йўқ», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Шунингдек, Йигитали Мамажонов ҳам ушбу гап-сўзларга ўзининг фикрини билдирди. У Муқаддас Саъдуллаевага Instagram’даги кузатувчиларининг муҳокамаси билан яшашни истаса, бу унинг танлови бўлишини айтди.

«Instagram’да бировнинг ҳаётини кўролмайдиган, ғийбатчи ва харом еб шу ёшга етганларнинг фикри ва шуларнинг муҳокамалари билан яшашни истайсанми? Бу сенинг танловинг. Бемалол. Қиёматда сўраладиган кунни эсингдан чиқарма. Instagram’даги ўша ғийбатчиларинг билан бирга сўраласан», — деб ёзади Йигитали Мамажонов.