Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева илк бор Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди — видео

Актриса бу ҳақда жонли эфир вақтида гапирган

Муқаддас Саъдуллаева илк бор Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида илк бор Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

Актриса ўз саҳифасида жонли эфир ўтказди. Эфир вақтида унга кўп бор эри билан муносабати ҳақида сўралди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча оилавий саволларга жавоб беролмайди, лекин ажрашаётганини ҳам инкор этмади. Улар бир неча кунлардан буён бирга эмас. Йигитали у билан тушган барча суратларни ўчириб юборган. Улар Instagram’да бир-бирини кузатмай қўйган. Муқаддас Саъдуллаева Аллоҳ барчага хайрлисини беришини таъкидлади. Актриса ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлиши мумкинлигини айтди. У ажрашаётгани ҳақидаги саволларга жавоб беролмайди.

«Ҳозирча оилавий саволларга жавоб бермайман. Аллоҳ ҳаммага хайрлисини беради. Нима бўлганда ҳам барчаси яхшиликка. Балки ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлар. ‘Ажрашмоқчимисиз?’, каби саволларнинг жавобини беролмайман. Тақдиримиз нима бўлиши Худога аён», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали билан муносабати яхши эмаслигини билдириб қўйганди. Бунга унинг саҳифасида қайнанасини табриклаб ёзган пости сабаб бўлган. Унда актриса қайнанасига илиқ тилаклар ёзган. У сўзининг охирида ҳаётининг давоми қандайлигидан қатъий назар қайнанасини онасидек қабул қилишини таъкидлаган. Шунингдек, ижодкорлар Instagram саҳифасида бир-биридан «отписка» қилган, эндиликда улар бир-бирини кузатмаяпти.

«Онажоним шукрона кунингиз муборак бўлсин! Ҳар доим шундай ёш гўзал бўлиб юринг. Умрингиз зиёда бўлсин. Ҳаётнинг давоми қандайлигидан қатий назар доим бизни онажонимизсиз. Набираларингизни бахт-у камолини кўриб юринг. Биз сизни яхши кўрамиз», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)