Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева эри хиёнат қилса, қандай йўл тутишини айтди

Бу ҳақда обуначиларидан бири сўраган

Муқаддас Саъдуллаева эри хиёнат қилса, қандай йўл тутишини айтди

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида эри Йигитали Мамажонов унга хиёнат қилса, қандай йўл тутишини айтди.

У обуначиларининг бир қанча саволига жавоб берган. Улардан бири актрисадан турмуш ўртоғи хиёнат қилса, нима қилишини сўраган. Муқаддас Саъдуллаева ҳеч нима қилмаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, жуфтига хиёнат қилган одамнинг жазосини Аллоҳ беради. Актриса Худонинг жазоси олдида банданики ҳеч нима эмаслигини таъкидлади.

«Ҳеч нарса. Жуфтига хиёнат қилган инсонни Аллоҳ ўзини бир кун яхшилаб жазосини беради. Аллоҳни жазосини олдида банданики ҳеч нарса эмас», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали билан муносабати яхши эмаслигини билдириб қўйганди. Бунга унинг саҳифасида қайнанасини табриклаб ёзган пости сабаб бўлган. Унда актриса қайнанасига илиқ тилаклар ёзган. У сўзининг охирида ҳаётининг давоми қандайлигидан қатъий назар қайнанасини онасидек қабул қилишини таъкидлаган. Шунингдек, ижодкорлар Instagram саҳифасида бир-биридан «отписка» қилган, эндиликда улар бир-бирини кузатмаяпти.

«Онажоним шукрона кунингиз муборак бўлсин! Ҳар доим шундай ёш гўзал бўлиб юринг. Умрингиз зиёда бўлсин. Ҳаётнинг давоми қандайлигидан қатий назар доим бизни онажонимизсиз. Набираларингизни бахт-у камолини кўриб юринг. Биз сизни яхши кўрамиз», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)

Актриса Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги саволга жавоб берганди. Актриса ўз саҳифасида жонли эфир ўтказди. Эфир вақтида унга кўп бор эри билан муносабати ҳақида сўралди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча оилавий саволларга жавоб беролмайди, лекин ажрашаётганини ҳам инкор этмади. Улар бир неча кунлардан буён бирга эмас. Йигитали у билан тушган барча суратларни ўчириб юборган. Улар Instagram’да бир-бирини кузатмай қўйган. Муқаддас Саъдуллаева Аллоҳ барчага хайрлисини беришини таъкидлади. Актриса ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлиши мумкинлигини айтди. У ажрашаётгани ҳақидаги саволларга жавоб беролмайди.

«Ҳозирча оилавий саволларга жавоб бермайман. Аллоҳ ҳаммага хайрлисини беради. Нима бўлганда ҳам барчаси яхшиликка. Балки ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлар. ‘Ажрашмоқчимисиз?’, каби саволларнинг жавобини беролмайман. Тақдиримиз нима бўлиши Худога аён», — дейди актриса.