Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева билан яшамаётган Йигитали қизини туғилган куни билан табриклади — фото

Актёр Саъдия билан тушган бир қанча суратларини ҳам эълон қилган

Муқаддас Саъдуллаева билан яшамаётган Йигитали қизини туғилган куни билан табриклади — фото

Актёр Йигитали Мамажонов Instagram саҳифасида Муқаддас Саъдуллаеванинг қизи Саъдияни туғилган куни билан табриклади.

У Саъдиянинг биринчи бор мактабга борганидаги суратлардан бир нечтасини саҳифасига жойлаган. Муқаддас Саъдуллаеванинг қизи 11 сентябрь куни туғилган. Йигитали расмларни шу сабаб эълон қилган ва уни туғилган куни билан табриклаган. Унинг кузатувчилари ушбу пост остида бир қанча изоҳ ёзиб қолдирган. Улар актёрдан Муқаддас Саъдуллаева билан ярашиб олишини сўраган. Бироқ Йигитали Мамажонов изоҳларга жавоб қайтармаган.

«Қизалоқчам, менинг энг меҳрибоним Саъдияхон, туғилган кунинг билан табриклайман. Умрингдан барака топ ва ҳамиша ота-онангни рози қиладиган фарзанд бўлиб, иймонли, ақлли, фаросатли, мўмина қиз бўлгин ин ша Аллоҳ. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин меҳрибончам», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Йигитали Мамаджанов (@alimamadzhanov)

Аввалроқ Йигитали Мамажонов қизининг мактабига бориб, у билан учрашганди. Саъдия 5 сентябрь куни биринчи синфга борган. Актёр қизининг ёнида бўлиш учун мактабга борган. Йигитали Мамажонов саҳифасида у ердаги бир қанча воқеалар билан бўлишган. Актёр уларни кўриб, кузатувчиларидан кимнингдир болалиги эсига тушгани ҳақида сўраган. Бироқ видеоларда Муқаддас Саъдуллаева кўринмаган.

«Бугун қизим биринчи синфга қадам қўйди. Ким ёшлигини эслади?», — деб ёзади актёр.