Янгиликлар

Мирзабек Холмедов ва Ғуломжон Ёқубов таниқли рус актёри билан учрашди — видео

Улар актёрнинг оиласи билан ҳам танишган

Мирзабек Холмедов ва Ғуломжон Ёқубов таниқли рус актёри билан учрашди — видео

Сўз устаси Мирзабек Холмедов ва Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов таниқли рус актёри Дмитрий Харатьян билан учрашди.

Бу ҳақда Мирзабек Холмедов ўзининг YouTube лойиҳасида маълум қилган. Сўз устаси Дмитрий Харатьян билан учрашгандаги видеолари эълон қилган. Ғуломжон Ёқубов ва Мирзабек Холмедов рус актёри ва унинг рафиқасига ўзбек миллий чопони ва дўпписини совға қилган. Қизиқчи Дмитрий Харатьян ҳамда унинг хотинига «Ёр-ёр»ни куйлаб берган. Видеода уларнинг бу қўшиққа рақсга тушганини кўриш мумкин.

«Машҳур Гардемарин, Дмитрий Харатьян билан учрашдик. У мени ўз рафиқаси Марина билан таништирганда, мен хақимда деди;
— Бу Мирза, у тинчлик тарафдори.
— Биз уларга миллий зар чопон ва бошқа кийимларни кийдирганда, улар янги жуфтликка айланиб қолгандек эди. «Ёр-ёр» қўшиғи хам удумимизга кўра яна бир бор ёш келин куёвларни эслатди. Кулишдик, қувнадик, давра яна бир бор қизиди. Кўринишидан, туришидан ва юришидан жуда яхши оила билан вақт ўтказдик. Уларга бахт соадат тилаймиз. Энг чиройли ва тотув оила бўлиб қолишсин», — деб ёзади Мирзабек Холмедов.